ЖЧ-2018. Португалия, Франция, Бельгиядан ғалаба ва қолган натижалар

Спорт 11 Октябрь 2016 5061
Фото: eurosport.com

ЖЧ-2018 cаралаш босқичининг Европа минтақасида 3-тур учрашувлари давом этмоқда. Кеча турнинг яна 9та  баҳси бўлиб ўтди. 

“А” гуруҳида Нидерландия ўз майдонида Францияга қарши тўп сурди. Мазкур ўйинда Поль Погба томонидан киритилган ягона гол Франция терма жамоасига уч очко келтирди. 

2-турда Андорра дарвозасини жавобсиз олти бор ишғол қилган Португалия 3-турда ҳам йирик ҳисобдаги ғалабани тантана қилди. Фарер ороллари терма жамоасига қарши ўйинда Португалияни яна 6:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Бельгия эса Гибралтар меҳмони бўлиб, улар ҳам 6:0 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди. Мазкур ўйинда Бельгия терма жамоаси ҳужумчиси Кристиан Бентеке хет-трикка эришди. 

Кеча бўлиб ўтган қолган учрашув натижалари билан танишинг:

Нидерландия – Франция – 0:1
Гол: 0:1 – 30 Погба. 
Огоҳлантиришлар: Проппер (70), Стротман (78), Погба (79).

Швеция – Болгария 3:0 (2:0)
Голлар: 1:0 – 39 Тойвонен, 2:0 – 45 Хильемарк, 3:0 – 58 Линделеф. 
Огоҳлантиришлар: Александров (6), Гранквист (47).

Беларусь – Люксембург 1:1 (0:0)
Голлар: 1:0 – 80 Савицкий, 1:1 – 85 Жоаким. 
Огоҳлантиришлар: Корзун (11), Карлсон (13), Дельгадо (36), Сигневич (49), Бордачев (53), Жоаким (54), Корниленко (75), Мартинович (84).
Четлатиш: Карлсон (43).

Фарер ороллари – Португалия 0:6 (0:3)
Голлар: 0:1 – 12 Андре Силва, 0:2 – 22 Андре Силва, 0:3 – 37 Андре Силва, 0:4 – 65 Роналду, 0:5 – 90 Моутинью, 0:6 – 90 Жоау Канселу. 
Огоҳлантиришлар: Фонте (39), Грегерсен (59), Пепе (60).

Андорра – Швейцария 1:2 (0:1)
Голлар: 0:1 – 19, пенальти Шер, 0:2 – 77 Мехмеди, 1:2 – 90 Мартинес. 
Огоҳлантиришлар: Лима (19), Рубио (45), Валес (50), Шер (50), Ланг (90).

Латвия – Венгрия 0:2 (0:1)
Голлар: 0:1 – 10 Дьюрчо, 0:2 – 77 Салаи. 
46).
Огоҳлантиришлар: Кадар (15), Икауниекс (34), Шабала (72), Зюзин (81), Карашаускс (90).

Гибралтар – Бельгия 0:6 (0:3)
Голлар: 0:1 – 1 Бентеке, 0:2 – 19 Витцель, 0:3 – 43 Бентеке, 0:4 – 51 Мертенс, 0:5 – 56 Бентеке, 0:6 –79 Азар.
Огоҳлантириш: Чиполлина (78)

Эстония – Греция 0:2 (0:1)
Голлар: 0:1 – 2 Торосидис, 0:2 – 61 Стафилидис. 
Огоҳлантириш: Баранов (20), Дмитриев (45), Иконому (53).

Босния ва Герцеговина – Кипр 2:0 (0:0)
Голлар: 1:0 – 70 Джеко, 2:0 – 80 Джеко. 
Огоҳлантириш: Сотериу (31), Панаги (36), Джурич (64), Медуньянин (67).

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 97709 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 47148 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 52070 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 9483 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20261 Ўзбекистон
Яшнободда автомашина эшигини сих орқали очиб, 1500 долларни ўмарган шахс ушланди
02:51 970 Жамият
Самарқандда жисмоний имконияти чекланган ёшлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди
02:50 372 Жамият
«Барселона» Ла Лиганинг 1-турида теракт қурбонлари хотираси учун махсус либосда майдонга тушади
01:43 1504 Спорт
Оқдарёда электр таъминоти корхонасининг порахўр раҳбари ва таъмагир врач қўлга тушди
01:36 2137 Жамият
Бразилия полицияси мавжуд бўлмаган спортчиларда пул қилган гуруҳни аниқлади
00:50 933 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар