2016 йилда Германияга келаётган қочқинлар сонини жиддий камайтиришга муваффақ бўлинди

Жаҳон 12 Октябрь 2016 3530
Фото: buzzfeed.com

2016 йилда 600 мингдан зиёд киши расман бошпана сўраб Германияга мурожаат қилган. Бу ҳақида мамлакат ички ишлар вазири Томас де Мезьер берган маълумотга асосланиб, РИА "Новости" хабар берди

"2016 йилда Германияга келаётган қочқинлар сонини жиддий камайтиришга ҳамда рўйхатдан ўтказиш жараёнини тартибга келтиришга муваффақ бўлинди... 30 сентябрь ҳолатига кўра, бошпана сўраб мурожаат қилганлар сони 657 минг кишини ташкил қилган", - деди вазир чоршанба куни журналистларга. Де Мезьер бу маълумотлар Берлин томонидан кўрилган чораларнинг самарадорлигидан далолат беришини таъкидлади. 

Бугунги кунда Европа Иккинчи жаҳон урушидан буён энг йирик миграцион инқирозни бошдан кечирмоқда. Бу биринчи навбатда дунё саҳнидаги бир қатор қуролли можаролар ва Яқин Шарқ ҳамда Шимолий Африка мамлакатларидаги иқтисодий муаммолар натижасида юзага келган. ЕИнинг Frontex чегара агентлиги маълумотларига кўра, 2015 йилда Евроиттифоқ 1,8 миллион муҳожирни қабул қилган. 2015 йил якунлари ГФР қочқинларининг умумий сони 890 минг кишидан иборат эканлигини кўрсатган. 

Кўпроқ янгиликлар