АҚШ ҳукумати Ямандаги дафн маросимида берилган авиазарба ҳақидаги хабардан кейин Саудия Арабистонига ёрдам бериш дастурини қайта кўриб чиқишни бошлади. Бу ҳақида сешанба куни давлат департаментининг расмий вакили Жон Кирбининг хабарига асосланиб, РИА "Новости" маълум қилди.   

Ўтган шанба куни хусит исёнчилари назорати остида бўлган Яман пойтахтидаги дафн маросимига берилган авиазарба натижасида, БМТ маълумотларига кўра, 140 нафар киши ҳалок бўлган, 525 нафари турли жароҳатлар олган. Исёнчилар авиазарбада ҳукумат томонида жанг қилаётган Саудия Арабистони бошчилигидаги коалицияни айблади. 

"Ўтган дам олиш кунларида уюштирилган ҳужум асосида биз Саудия Арабистонга кўрсатилаётган ёрдам дастурини қайта кўриб чиқишга киришдик. "Бу жараёнга старт берилдими?" деган саволга жавобимиз - ҳа, жараён йўлга қўйилди", - деди Кирби журналистларга.