Андижонда Ўзбекистон ва Германия ҳамкорлигидаги водийда ягона бўлган лапараскопия маркази очилди

Жамият 12 Октябрь 2016 9320

Бугун Андижон Давлат Тиббиёт институти қошидаги клиникада Германия ҳамкорлик ташкилоти лойиҳаси асосида ташкил этилган янги лапараскопия ўқув марказининг тантанали очилиш маросими ўтказилди.

Ушбу марказнинг ташкил этилиши нафақат Андижон, балки Фарғона водийсида диагностикани ривожлантиришга, даволашга ҳамда ушбу йўналишда фаолият кўрсатаётган шифокорларнинг малака ва тажрибаларини янада оширишга хизмат қилиши шубҳасиз. Масканда шифокорлар ихтиёрига жами 355 млн. сўм маблағ эвазига келтирилган энг замонавий даволаш ва диагностика ускуналари ўрнатилган.

Тадбир аввалида ташкил этилган анжуманда сўз олган Андижон вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Муҳаммаджон Нишонов ушбу лойиҳани яратишда яқиндан ёрдам берган ташкилотчилар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, GIZ лойиҳаси вакиллари, Андижон Давлат Тиббиёт институти ҳамда барча ҳамкорларга ўз миннатдорчилигини билдирди. Ўз навбатида GIZ лойиҳаси вакили Гуннар Штроте ҳам ташкил этилган ўқув-маркази Фарғона водийси мутахассисларининг мунтазам равишда малакасини ошириб туришлари учун катта аҳамиятга эга эканлиги борасида ўз фикрларини билдирди.

Элмурод Эрматов, Андижон.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 28622 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 15326 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 56438 Жамият
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Украина банки сабаб ярим миллион долларсиз қолди
Пекин Вашингтонни Хитой компанияларга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди
00:40 2090 Жаҳон
Reuters: АҚШ Мисрга ҳарбий ёрдам бермайдиган бўлди
00:34 1626 Жаҳон
Германияда Трамп боши шаклидаги гиёҳванд моддали таблеткалар аниқланди
00:21 1620 Жаҳон
Сербия Ҳиндистон ва Эрон фуқаролари учун визани бекор қилди
00:18 1271 Жаҳон
Суриянинг Хама вилоятига ҳаводан зарба берилиши оқибатида 50 киши ҳалок бўлди
00:06 1888 Жаҳон
ОЧЛ чорак финали. «Шангҳай СИПГ» дастлабки ўйинда йирик ҳисобда ғалаба қозонди
00:01 2526 Спорт
Кўпроқ янгиликлар