Antares ракетаси парвози бўрон сабабли қолдирилди

Технология 12 Октябрь 2016 2745
Twitter.com/NASA

2014 йилдаги авариядан кейин Россиянинг РД-181 двигателида ишлайдиган Antares ракетасининг модернизация қилингандан кейинги илк парвози "Николь" тропик бўрони туфайли яна қолдирилди. NASA маълумотларига кўра, бўрон NASA ва Orbital ATK компанияси ракетани 13 октябрда учирмоқчи бўлган Виргиния штатигача етиб бориши мумкин. 

Маълум қилинишича, узоқ кутилган парвоз 16 октябрдан олдин юз бермайди. Gygnus юк кемасига эга Antares ракета-ташувчиси Халқаро коинот станциясига жўнаши керак, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги.

Дастлаб ракета парвози июлда бўлиши режалаштирилганди, бироқ турли сабабларга кўра бу сана кўчириб келинган: аввал августга, кейин сентябрга, кейин эса октябрга.

Эслатиб ўтамиз, икки йил аввал Antares юк кемаси билан бирга парвоздан тахминан 10 сониядан кейин портлаб кетган. Ўшанда мутахассислар фалокатга двигателдаги муаммолар сабаб бўлганини айтишган.

NASA/Twitter

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 97410 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 47041 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 52000 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 9459 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20247 Ўзбекистон
Яшнободда автомашина эшигини сих орқали очиб, 1500 долларни ўмарган шахс ушланди
02:51 877 Жамият
Самарқандда жисмоний имконияти чекланган ёшлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди
02:50 340 Жамият
«Барселона» Ла Лиганинг 1-турида теракт қурбонлари хотираси учун махсус либосда майдонга тушади
01:43 1382 Спорт
Оқдарёда электр таъминоти корхонасининг порахўр раҳбари ва таъмагир врач қўлга тушди
01:36 1945 Жамият
Бразилия полицияси мавжуд бўлмаган спортчиларда пул қилган гуруҳни аниқлади
00:50 879 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар