Mitsui Sumitomo банк бўлими раҳбар ўринбосари 12 октябрь, чоршанба куни валюта омонатлари тизимини манипуляциялаштириб, 190 миллион иен (тахминан 1,9 миллион доллар) ўғирлаганани учун ҳибсга олинди. Бу ҳақида NHK телекомпанияси маълум қилди

Тергов банкнинг юқори мансабли хизматчиси ўтган йилнинг ноябридан шу йилнинг июнига қадар 190 миллион иенни ўзлаштирганини аниқлаган. Қўлга олинган амалдор ўз айбини тан олган, лекин тергов маълумотларига кўра, Япониянинг энг йирик банкларидан бири 2007 йилдан буён шу тариқа 1,1 миллиард иенидан (тахминан 11 миллион доллар) айрилган. Мазкур жиноят юзасидан тергов иши давом этмоқда. 

Манбага кўра, банк хизматчиси бу пулларни "фарзандларининг таълим олиши ва севимли аёлининг эҳтиёжлари"га сарфлаганини айтган.