БМТнинг тахминича, Гаитида "Мэттью" бўрони қурбонлари ва унинг оқибатлари сони борган сари ошиб боради. Бу ҳақда БМТнинг Гаитидаги миссияси раҳбари Сандра Оноре маълум қилди. 

БМТнинг гуманитар масалаларни муворфиқлаштириш бошқармасининг охирги маълумотларига кўра, Гаитида бўрондан деярли 400 киши ҳалок бўлган. "Бу миқдор ошиб борса керак, 60 мингдан кўпроқ одам эвакуация қилинган ва вақтинчалик бошпанага жойлаштирилганлар", деб айтди Оноре БМТ Хавфсизлик кенгашининг Гаитидаги вазиятга бағишланган мажлисида.

Оноре Гаитидаги бир қатор ҳудудларга ташрифидан кейин табиий офат мамлакатнинг жанубий ҳудудларига катта зиён етказгани, кўприк ва йўлларни барбод қилгани, бутун қишлоқларни сув остига ғарқ қилгани, 80 фоиз қишлоқ хўжалик экинлари ва чорвани ювиб кетганини маълум қилди.  

Унинг айтишича, инфратузилма, жумладан канализациянинг вайрон бўлиши диарея ва вабо билан касалланиш ҳолатлари кўпайишига олиб келган. "Вабодан юзлаб касалланиш ҳолатлари қайд этилган, биринчи қурбонлар ҳам бўлди", деб айтди Оноре. Шу туфайли у БМТ миссияси сувни тозалаш тизимларини тақдим қилаётганини ва устуворлик инфратузилма ва канализация тизимларини тиклаш ишларига қаратилганини маълум қилди.   

БМТ вакилининг таъкидлашича, Гаити ҳукуматининг баҳолашича, мамлакатнинг 2,8 млн кишиси ушбу табиий офатдан азият чеккан.  

10 октябрда БМТ бўроннинг вайронакор оқибатларини бартараф этиш учун гуманитар ташкилотлар фаолиятини зудлик билан молиялаштириш зарурлигини эълон қилди. БМТ ва унинг ҳамкорларига Гаити аҳолисига ёрдам бериш ва табиий офат оқибатларини енгиш учун 119 млн доллар зарур.