Якунланиб бораётган 12 октябрь Ўзбекистон ва жаҳонда юз берган турли воқеа-ҳодисаларнинг энг саралари Kun.uz дайжестида.

Россиянинг яна бир шаҳридан Тошкентга авиақатновлар йўлга қўйилади


Фото: Ural Airlines

 

Россиянинг «Уральские авиалинии» авиакомпанияси шу йилнинг 4 ноябридан бошлаб Челябинск-Тошкент йўналиши бўйича парвозларни йўл қўйишни режалаштирган. Бу ҳақда, «Челябинск» халқаро аэропорти матбуот хизмати хабар қилмоқда.

>>> Батафсил.

Олий Мажлис Сенати Амнистия тўғрисидаги актни қабул қилди


Фото: Senat.uz

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Ўзбекистон Конституцияси қабул қилинганлигининг 24 йиллиги муносабати билан амнистияни қўллаш тўғрисидаги актни қабул қилди, деб хабар берди 1news.uz сайти.

>>> Батафсил.

ИШИД Ироқда дронлардан фойдалана бошлади


Фото: EPA

Ироқда ИШИД жангариларининг портловчи моддалар жойланган дрондан фойдаланиши оқибатида икки нафар француз аскари жиддий жароҳатланган, деб хабар қилади Reuters агентлиги.

>>>  Батафсил.

Сингапур ўз ҳарбийларини Австралия базаларида тайёрлайдиган бўлди

Сингапур қуролли кучлари ўз ҳарбий хизматчиларини Австралия ҳудудида тайёрлайди. 12 октябрь, чоршанба куни Австралия бош вазири Малколм Тернбулл ва  Сингапур бош вазири Ли Сянь Лун ўртасидаги музокаралар якунида шунга келишилди. Тернбуллнинг маълум қилишича, бунга доир битим 13 октябрь, пайшанба куни имзоланади, чунки икки мамлакат экспертлари бир қатор техник деталларни "расмийлаштиришлари зарур".

>>> Батафсил.

Исроил бир кунга ташқи дунё билан алоқаларини узди


Фото: Fotolia

Исроилликлар бир кунга ташқи дунё билан алоқаларини узиб, одатдаги фаолиятларига чек қўйишди.

>>> Батафсил.

Дунёнинг энг хавфсиз мамлакатлари рейтинги тақдим этилди


Фото: weforum.org

Жаҳон иқтисодиёт форуми (ЖИФ) экспертлари дунёнинг энг хавфсиз мамлакатлари номини аниқлашди. 141 давлатдан иборат рейтингда етакчилик Финляндияга насиб этди. Бу ҳақида ЖИФ ҳисоботида маълум қилинди.

>>> Батафсил.

Назарбоев бир муддат халқаро учрашувларда иштирок эта олмайди


Фото: © РИА Новости

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев келгуси ҳафтада халқаро анжуманларда иштирок эта олмайди. Президент матбуот котиби Айдос Укибайнинг сўзларига кўра, бунга давлат раҳбарининг шамоллаб қолгани сабаб бўлган.

>>> Батафсил.

Сайёҳларни хона тозалашга мажбур қилган меҳмонхона эгаси қўлга олинди


Фото: RIA

Полиция бепул яшаш эвазига бошқа мамлакатлардан ташриф буюрган сайёҳларга хоналарини тозалашни мажбур қилган Япония шимолидаги меҳмонхона эгасини ҳибсга олди. Бу ҳақида ТАСС агентлиги маълум қилди.

>>>  Батафсил.

Татьяна ва Лола Каримова Минор масжидини зиёрат қилишди


Фото: Vakillik.uz

Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти И.А.Каримовнинг турмуш ўртоғи Татьяна Каримова ва қизлари Лола Каримова 2016 йил 10 октябр куни шаҳримиз марказида қад ростлаган “Минор” жоме масжидини зиёрат қилиш мақсадида ташриф буюрди.

>>> Батафсил.

Буюк Британияда ўқувчи ўзи таълим олаётган мактабни ёқиб юборди


Фото: Telegraph

Буюк Британиянинг Брэдфорд шаҳрида бошланғич католик мактабида таълим олувчи ўқувчига ўқитувчиси хайфсан эълон қилган. Бундан боланинг шу қадар жаҳли чиққанки, у ўч олишни режалаштириб, мактаб биносига ўт қўйган.  

>>> Батафсил.

WikiLeaks Клинтон сайлов кампанияси раҳбари мактубларининг навбатдаги қисмини чоп этди


Фото: REUTERS

WikiLeaks портали АҚШ президенти лавозимига номзод Хиллари Клинтон сайлов кампанияси раҳбари Жон Подеста мактубларининг 4-қисмини чоп этди. Бу ҳақда WikiLeaks твиттеридамаълум қилинган.

>>> Батафсил.

Хитой Facebook ижтимоий тармоғига рухсат бериш учун ўз шартини илгари сурди


Фото: © AP

ХХР ҳукумати мамлакат ҳудудидан Facebook тармоғига уланиш имконини беришга тайёр. Бунинг учун, ижтимоий тармоқ раҳбарияти мамлакат қонунчилигига риоя қилиши керак. Хитой интернет ишлари бўйича девони раҳбари ўринбосари Жэнь Сяньлян махсус матбуот анжуманида шундай баёнот берган.

>>> Батафсил.

Ўзбекистон армрестлинг бўйича ўтказилган жаҳон чемпионатининг кучли ўнталигидан жой олди


Фото: Федерация армрестлинга Узбекистана

1-10 октябрда Болгариянинг Благоевград шаҳрида армрестлинг бўйича 38- ва пара-армрестлинг бўйича 19-жаҳон чемпионати бўлиб ўтди. Мусобақаларда 52 та давлатдан 1200 га яқин спортчи, жумладан ўзбекистонлик 29 спортчи иштирок этди, деб маълум қилинди Ўзбекистон армрестлинг федерациясида "Газета.uz" нашрига.

>>> Батафсил.

"Барселона" ва "Реал" ўртасидаги "Эл-Классико" санаси маълум бўлди


Фото: Pbcc

Испания чемпионатининг 14-туридан ўрин олган "Барселона" ва "Реал" учрашуви санаси маълум бўлди.

>>> Батафсил.