Кўпчилик урфга айланадиган сурат ва видео олувчи кўзойнаклар ишлаб чиқариш билан машғул бўлса, Blincam япон компанияси кўзларни биргина қисиш ёрдамида суратга олишга қодир камерасига маблағ йиғиш учун Indiegogo'га мурожаат қилди.

Қурилмани исталган кўзойнакка ўрнатиш мумкин. Унинг ичида жойлашган датчиклар эса кўзларнинг ҳаракатини ушлай олади. Агарда кўзлар одатдагига нисбатан узоқроқ юмилиб турганини сезса, панеллар фаоллашади ва қурилмага ўрнатилган Bluetooth туфайли суратга олади. Суратлар эса дарҳол смартфонга юборилади.

Камера аккумуляторини бир зарядда 8 соат ишлаб беради, шу сабабли, у ажойиб ва ноодатий суратлар олиш учун жуда ҳам мос келади.

«Камера смартфон дисплейи ва фотоаппарат орқали эмас, балки ўз кўзингиз билан қизиқарли ва ёрқин лаҳзаларни кўришингиз учун яратилган, — дейди Blincam раҳбари Шота Такасэ, — ниманидир суратга олиш зарурияти сизларни кундалик ишлардан чалғитиши керак эмас».

Такасэ портатив камерани университетда ўқиб юраётган пайти ўйлаб юрган эди, ҳозир эса лойиҳани тўлиқ ишлаб чиқди ва бу орқали даромад олишни мақсад қилди.

Ғояни амалга ошириш учун 30 000 доллар маблағ зарур. Лойиҳада ким барчадан аввалроқ иштирок этишни истаса, қурилмани 200 долларга сотиб олиши мумкин. Уни фақат акция муваффақиятли якунлагандан сўнггина олиш мумкин. Сотувга эса келаси йилнинг баҳор ойида чиқариш режалаштирилди.