Ўзбекистон миллий паралимпия ассоциацияси жисмоний имконияти чекланган болалар учун бепул соғломлаштириш тўгарагини ташкил этганини маълум қилди.

Болалар бу ерда тажрибали мураббийлар ва шифокорлар назорати остида спортнинг паралимпия турлари билан шуғулланишлари мумкин бўлади.

Талаб қилинади: - Ёшнинг 15гача бўлиши;
- мустақил ҳаракат қила олиш имконияти;
- умумий ташхис кўрсатилган тиббий маълумотнома.

Алоқалар: Ўзбекистон миллий паралимпия ассоциацияси, “Bek sport” паралимпия спорт маркази.
Тошкент шаҳри, Бешёғоч кўчаси, 126
Телефон: 177-09-29