Расмий Анқара Вашингтон маъмуриятига мухолифатдаги диний арбоб Фатҳуллоҳ Гулен экстрадициясини талаб қилиш доирасида катта миқдорда ҳужжатларни топширган. Шунга қарамай, музокараларда сезиларли олға силжиш кўзга ташланмаяпти. Туркия бош вазирининг бош маслаҳатчиси Меҳмет Акаржанинг айтишича, шу мақсадда 80 қути ҳужжат топширилган бўлса-да, Гулен учинчи мамлакатга чиқариб юборилиши эҳтимоли ҳам мавжуд. 

"Гулен экстрадициясига тўхталадиган бўлсак, музокаралар давом этмоқда, биз Америка томонига жуда катта миқдорда ҳужжатлар, далилларни тақдим этдик, булар 80 қути", — деган Акаржа РИА Новости агентлигининг Гуленни экстрадиция қилиш бўйича АҚШ билан музокаралар бориши хусусида берган саволига жавоб берар экан. 

"Америка ўзини Гуленнинг давлат тўнтаришига алоқадорлиги исботланмагандек тутмоқда. Улар саҳна кўринишида рол ўйнаяпти. Менинг фикримча, улар уни тақдим этишмайди, чунки агар улар Гуленни топширса, кўп нарса аён бўлади. Бу эса, АҚШни қаноатлантирмайди. Эҳтимол, уни бошқа мамлакатга чиқариб юборишар", — деб қўшимча қилган Акаржа.