АҚШ ҲДК фахрийси Крис Уильямс (Kris Williams) ити билан бирга Шимолий Каролинада сув остида қолиб кетган уйидан қутқарилди. Twitter ва атрофдаги бефарқ бўлмаган инсонлар туфайли улар бир ўлимдан қолишди, деб ёзади Motherboard.

Унинг укаси Крейг яқинда ушбу штатда ҳукм сурган Мэтью довулидан сўнг, укаси Крис ўз уйида қамалиб қолганидан хавотир олаётган эди. Техас штатида истиқомат қилувчи Крейг бир неча соат мобайнида укаси билан боғланишга уринган, аммо унинг иложи бўлмаган. 

«Тўғрисини айтганда, мен 100 мартага яқин қўнғироқ қилдим. Барча фавқулодда хизматларга тушиб бўлмади. Агар, ҳақиқий офатлар чоғида фойда беролмаса "911"ни нима кераги бор», — деб қўшимча қилган Крейг.

Крейг Уильямс акасига қандай бўлмасин ёрдам бериш мақсадида Twitter ижтимоий тармоғида #HopeMills хештеги ёрдамида саҳифаларни кўздан кечира бошлаган. Натижада, у дрон воситасида олинган видеолавҳага кўзи тушган. Унда, акасининг уйи тасвирланган эди. 

Шундан сўнг, у «Эй топқирлар, бу акамнинг уйи! Уни қутқаришнинг имкони борми? У, уйнинг тепасида», — деб ёзган

Видеонинг @ImSoFIRST никли муаллифи твитга эътибор бериб, телефон орқали эркак билан боғланган. Шундан сўнг, у фавқулодда ҳолатлар бошқармаси федерал агентлигига мурожаат қилган. Агентлик фахрийни ити билан бирга қутқарган. Кейинчалик, @ImSoFIRST фойдаланувчиси ижтимоий тармоқда «Дроним ёрдамида қандай қилиб инсонни қутқардим» номли видеони жойлаштирган.