12 октябрь туни ва 13 октябрь тонгида содир бўлган энг муҳим ва қизиқарли хабарларнинг энг саралари Kun.uz дайжестида.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг еттинчи ялпи мажлиси ўз ишини якунлади

2016 йил 12 октябрь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг еттинчи ялпи мажлиси бўлиб ўтди. Мажлисда Вазирлар Маҳкамасининг таклиф этилган аъзолари, вазирликлар ва идоралар раҳбарлари, бошқа ташкилотлар, фуқаролик жамияти институтлари, шунингдек, оммавий ахборот воситаларининг вакиллари иштирок этдилар.

Батафсил.

ТИВда Қирғизистон элчиси билан ўзаро муносабатларнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди

2016 йилнинг 12 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Қирғизистон Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Данияр Сидиков билан учрашув бўлиб ўтди.

Батафсил.

Путин Суриядаги вазият учун жавобгарликни АҚШ ва унинг иттифоқдошлари зиммасига юклади

Россия президенти Владимир Путин TF1 француз телеканалига берган интервьюсида Сурия ва минтақадаги жорий вазият учун жавобгарлик биринчи навбатда АҚШ ва унинг иттифоқдошлари зиммасида эканлигини айтди.

Батафсил.

Афина марказида бомба портлади

Греция пойтахти Афина шаҳри марказида бомба портлатилган. 12 октябрь куни кечқурун содир бўлган ҳодисада ҳеч ким жабрланмаган.

Батафсил.

Қирғизистон президенти Грузияга расмий ташриф билан келди

Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев Грузияга расмий ташриф билан келди, деб маълум қилди 12 октябрда унинг матбуот хизмати.

Батафсил.

ИШИД Кобулдаги масжидга ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига олди

ИШИД жангарилари Кобулдаги шиа масжидига уюштирилган ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига олди.

Батафсил.

Ҳиндистонда Тадбиркорлик институтини эгаллаб олган террорчилар йўқ қилинди

Ҳиндистон армияси уч кун аввал Тадбиркорликни ривожлантириш давлат институтига жойлашиб олган 2 нафар жангарини йўқ қилиш бўйича амалиётни якунлади.

Батафсил.

Британ фунт стерлинги 168 йилдаги энг паст кўрсаткичгача қадрсизланди

Буюк Британиянинг асосий савдо ҳамкорлари валюталар саватчасига фунт стерлингнинг курсини кўрсатувчи Англия банки индекси 168 йил ичида ёки бу кўрсаткич бўйича кузатувлар олиб борилган бутун тарихдаги энг паст кўрсаткичга тушиб кетди.

Батафсил.

Шимолий Америкадаги Буюк кўлларда сирли объект видеога олинди

АҚШ ва Канада ҳудудларида жойлашган Буюк кўллар таркибига кирувчи Юқори кўл сувларида сирли номаълум объект пайқалди ва видеога суратга олинди. Бу объектга "кема-шарпа" деб ном ҳам берилди.

Батафсил.

Ой юзасида 222та янги кратер пайдо бўлган

Ой юзасида осмон жисмларининг урилишидан ҳосил бўладиган кратерлар, аввал ўйланганидан юз марта тезроқ янгиланади.

Батафсил.

Майкл Жексон энг бой марҳум машҳурлар рейтингини бошқармоқда

Энг бой марҳум машҳурлар рейтингида Майкл Жексон бошчилик қилмоқда. У кетма-кет тўртинчи йил шундай рейтингда биринчи бўлди.

Батафсил.

Android’нинг янги версияси чиқадиган сана маълум қилинди

Google компанияси Android операцион тизимининг янги версияси – 7.1’нинг бета-синовдан ўтказишни бошлашини эълон қилди.

Батафсил.

Кўз қисиш орқали суратга оладиган қурилма яратилди

Кўпчилик урфга айланадиган сурат ва видео олувчи кўзойнаклар ишлаб чиқариш билан машғул бўлса, Blincam япон компанияси кўзларни биргина қисиш ёрдамида суратга олишга қодир камерасига маблағ йиғиш учун Indiegogo'га мурожаат қилди.

Батафсил.

Британиялик боксчи Фьюри чемпионлик камарларидан воз кечишга қарор қилди

Британиялик ўта оғир вазн тоифасидаги боксчи Тайсон Фьюри WBO ва WBA версиялари бўйича жаҳон чемпиони унвонларидан ўз хоҳишига кўра воз кечишга қарор қилди.

Батафсил.

Роналду, Чех ва Барри Гиннесс рекордлар китобига киритилди

"Реал" ҳужумчиси Криштиану Роналду, "Арсенал" дарвозабони Петр Чех ва "Эвертон" ярим ҳимоячиси Гарет Барри ҳамда "Лестер Сити" клуби Гиннесс рекордлар китобининг 2017 йилги янги версиясига киритилди.

Батафсил.