Америкалик мусиқачи ва шоир Боб Дилан адабиёт йўналиши бўйича 2016 йилги Нобель мукофоти эгасига айланди. Бу ҳақда Швеция академияси маълумотида келтирилган.

Қайд этилишича, унга мукофот "Америка қўшиқчилик анъаналарида янги поэтик ифодалари" учун тақдим этилган.

Мукофотни топшириш маросими анъанага кўра, 10 декабрь куни Стокгольм шаҳрида бўлиб ўтади.

2016 йилда мукофотнинг пул қиймати 8 миллион швед кронасига (923 минг доллар) тенг бўлди.

Букмекерлик идоралари ғолиб бўлиш учун япониялик ёзувчи Ҳаруки Мураками, кениялик ёзувчи Нгуи Ва Тхионго, норвегиялик драматург Юн Фоссе, америкалик классик Филипп Ротт, суриялик шоир Адонс ҳамда америкалик прозаик Дон Делилонинг имкониятларини юқори баҳолашаётганди.

Ҳақиқий исми-шарифи Роберт Аллен Циммерман бўлган Боб Дилан - рок мусиқада культ фигура ҳисобланиб, замонавий мусиқачилар орасида энг машҳурларидан биридир. Унинг бир қанча компазициялари АҚШда фуқаролик ҳуқуқлари учун курашда фойдаланилган (масалан, Blowin' in the Wind и The Times They Are a-Changin' қўшиғи). 75 ёшли Дилан 2 карра «Грэмми» мукофоти олган. 2000 ва 2001 йилларда у «Вундеркиндлар» фильмига ёзилган саундтрек учун «Оскар» ҳамда «Олтин глобус» мукофотлари билан тақдирланган.

Эслатиб ўтамиз, Адабиёт йўналиши бўйича 2015 йилги Нобель мукофоти «Давримиз қийинчиликлари ҳақидаги турфа товушли асарлари» учун беларуслик шоира Светлана Алексиевичга берилганди.