Адабиёт йўналишидаги Нобель мукофотини топшириш тарихидаги қизиқарли фактлар

Жамият 13 Октябрь 2016 8066
Фото: EPA

13 октябрь куни Нобель қўмитаси адабиёт бўйича мукофот соҳибини эълон қилади. Нобель мукофоти таъсис этилганидан буён 112 нафар кишига топширилган, улардан 14 нафари - аёл киши. 

Адабиёт бўйича Нобель мукофотини қўлга киритганлар орасида дунёга машҳур Рабиндранат Тагор (1913), Анатоль Франс (1921), Бернард Шоу (1925), Томас Манн (1929), Герман Гессе (1946), Уильям Фолкнер (1949), Эрнест Хемингуэй (1954), Габриэль Гарсиа Маркес (1982) каби муаллифлар номини қайд этиш мумкин. 

Адабиёт йўналишидаги ғолибнинг номи эълон қилиниши арафасида ТАСС агентлиги мукофотнинг аввалги соҳиблари ҳақидаги қизиқарли фактларни тақдим этди. 

1. Мукофотдан воз кечиш

Лев Толстой Нобель мукофоти - бу энг аввало, "фақатгина ёмонлик олиб келувчи пул", деб ҳисоблаган. 1906 йилда Нобель мукофотига ёзувчининг номзоди қўйилган. Бундан хабар топган Толстой ўзининг дўсти фин таржимони Арвид Ярнефельт орқали швед ҳамкасбларидан мукофотни унга топширмасликни сўраган.

Француз ёзувчиси Жан-Поль Сартр 1964 йилда мазкур мукофот совриндори бўлган, лекин уни қабул қилишдан бош тортган. Сартр расмий мукофотларни тан олмаган ва "буржуа томонидан тан олиниш"ни истамаган. Мукофот ижодида асосий эътиборни эркинлик руҳига қаратган ёзувчи фалсафасига зид бўлган. Шу йилнинг ўзида Сартр адабий фаолиятига буткул нуқта қўйган.

2. Энг ёш совриндор

Адабиёт бўйича энг ёш Нобель мукофоти совриндори инглиз шоири ва ёзувчиси Редьярд Киплинг бўлган. У 1907 йилда "кузатувчанлик, ёрқин тасаввур, ғоялар етуклиги ва буюк истеъдоди учун" ушбу нуфузли мукофотга муносиб кўрилган. Машҳур Маугли ҳақидаги асар муаллифи 42 ёшида мукофотни қўлга киритган. Бунга қадар Киплинг 4 роман, 13 том ҳикоя, 3 том болалар ҳикоялари, шунингдек бир қатор шеърлар ва сафар эслатмаларини ёзишга улгурган.

3. Мукофот пулидан воз кечиш

Ирландиялик драматург Бернард Шоу 1926 йилда ўзининг Нобель мукофотини ҳазиллашиб "бу йил ҳеч нарса чоп этмай, дунёга енгиллик бахш этганим учун миннатдорчилик белгиси", деб атайди ва мукофот пулидан воз кечади. Шоу уни "қирғоққа муваффақиятли етиб олган сузувчига ташланган қутқарув доираси"га қиёслайди ҳамда мукофот пулини швед адабиётининг инглиз тилига таржима қилинишига сарфлашни сўрайди. Сўзининг якунида Шоу шундай дейди: "Альфред Нобелни динамитни ихтиро қилгани учун кечириш мумкин, лекин фақат инсоният душманигина Нобель мукофотини кашф қила олади!"

4. Энг кекса совриндор

Инглиз фантаст ёзвчиси Дорис Лессинг 2007 йилда мукофотни қўлга киритганида 88 ёшда бўлган, у Нобель тарихидаги энг кекса мукофот соҳиби ҳиобланади. 

Унинг энг машҳур романларидан бири - "Олтин кундалик" (The Golden Notebook, 1962 йил) - феминистик адабиёт классикаси, дея тан олинади. Ёзувчининг сўнгги ижод намуналари орасида энг муҳимлари - "Бешинчи фарзанд" (The Fifth Child, 1988 йил) ва "Бен одамлар орасида" (Ben, in the World, 2000 йил). Интервьюлардан бирида Дорис Лессинг унинг ижоди билан танишувни айнан шу китоблардан бошлашни тавсия қилади. Шунингдек ёзувчи кўплаб ҳикоялар, публицистик мақолалар ва Англия театрларида саҳналаштирилган қиссалар муаллифидир. 

 

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 89633 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 44733 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 50415 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 8826 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 19687 Ўзбекистон
Конте «Челси»га нима етишмаётгани ҳақида гапирди
22:59 240 Спорт
Шаҳзода Уильямнинг никоҳ тўйидаги тортнинг бир бўлаги сотувга қўйилди
22:52 460 Жамият
Видео: Дэвид Бекҳэм Pro Evolution Soccer 2018’да
22:47 385 Спорт
АҚШ ва Жанубий Корея август охирида ҳарбий машғулотлар ўктазади
22:35 349 Жаҳон
Dodge Viper суперкарларини ишлаб чиқариш кутилмаганда тўхтатилди
Кўпроқ янгиликлар