Сирдарё вилоятидаги маҳаллалардан бирида Турсунбек Одилов (исм-фамилиялар ўзгартирилган) 6 ой посбон вазифасида ишлади. У яқинда қинғир қилмиши учун суд олдида жавоб берди. Бу ҳақда “Ҳуқуқ” нашри ёзмоқда.

Т.Одилов яқин таниши Ш. Асиловани учратиб қолди. Шоҳсанам болаларига нафақа олиш ташвишида юрган экан. Турсунбекда ғараз ният пайдо бўлди. У гарчи хизмат ваколатига кирмаса-да, танишига болалари учун нафақа олишда ёрдам беришни ваъда қилди. Носир нафақа тайинловчи таниши борлигини айтиб, Ш.Асиловадан хизмат ҳақи эвазига очиқдан-очиқ эллик минг сўм сўради.

Посбоннинг бундай таъмигирлиги Ш.Асиловага ғалати туюлди. Шундай бўлсада эртаси куни айтилинган пулни посбонга етказди. Лекин орадан бир ой ўтсада нафақадан дарак бўлмади. Ш.Асилова яна тамагирга телефон қилгач, ҳафсаласи пир бўлди. Турсунбек эса ғаразли ниятидан кечмаганди. Ш.Асиловадан такроран пул олиш илинжда унга қўнғироқ қилади. Шоҳсанам унга яна бир бор 50 минг сўм берди. 

Посбоннинг қилмиши фош бўлиб, унинг устидан жиноий иш қўзғатилди.