Емельяненконинг матбуот котиби спортчининг қизига ҳужум бўлганини тасдиқлади

Спорт 13 Октябрь 2016 5696
Фото: «Forums.sherdog.com»

Россия Аралаш жанглар санъати (MMA) иттифоқи президенти, собиқ MMA курашчиси Фёдор Емельяненконинг вояга етмаган қизига ҳужум қилингани ҳақидаги хабарлар спортчининг матбуот котиби томонидан тасдиқланди. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.

"Ҳа, Федор Емельяненконинг қизига ҳужум бўлган. Айни вақтда қизча ўзини яхши сезмоқда. У реанимацияга тушмаганди. Бу ҳодиса билан ҳуқуқ-тартибот органлари шуғулланишмоқда. Ҳозирда тегишли текширувлар олиб борилмоқда", деган Юлия Куклина.

У Емельяненконинг оиласи бу ҳодиса бўйича изоҳ бермаслигини қўшимча қилган.

Ўтган ҳафтада Москвада Емельяненконинг 9 ёшли қизига ҳужум қилингани ва бунинг оқибатида у шифохонага тушиб қолгани ҳақида хабар қилинганди. Аммо кейинчалик Фёдорнинг 16 ёшли қизига ҳужум уюштирилгани маълум бўлди.

Маълумот учун, Фёдор Емельяненконинг биринчи турмушидан 1999 йили Мария исмли қиз туғилган. Унинг иккинчи турмушидан 2007 йили Василиса, 2011 йилда эса Елизавета исмли қизлар дунёга келган.

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 16652 Жаҳон
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 69061 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 37461 Lifestyle
"Реал" Испания Суперкубоги соҳиби!
04:08 6022 Спорт
Қирғизистонлик собиқ депутат Омурбек Текебаевга 8 йиллик қамоқ жазоси берилди
01:27 2386 Жаҳон
Саакашвили Украинага қачон қайтишини маълум қилди 
01:15 3037 Жаҳон
Абдулла Арипов: «Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорлигига халақит берувчи тўсиқлар бартараф этилади»
Давлат ва ОАВ: ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
Шерзод Шерматов: "Келгуси йилда тест жавоблари ўша куниёқ эълон қилиниши мумкин"
Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини ривожлантиришга доир қарор қабул қилинди
Кўпроқ янгиликлар