Европа футболида бўлиниш рўй бериши мумкин

Спорт 13 Октябрь 2016 8665

Европанинг бир қатор клублари 2021 йилга бориб, Шимолий Европа Лигасини ташкил этишни режалаштирмоқда.

BT Nyheder хабарига кўра, музокаралар Бельгии, Нидерландия, Шотландия, Дания, Норвегия ва Швециянинг етакчи жамоалари ўртасида олиб борилмоқда.

Янги форматдаги турнирда «Аякс», ПСВ, «Фейеноорд», «Андерлехт», «Брюгге», «Селтик», «Рейнджерс», «Мальмё», «Русенборг» ва «Копенгаген» каби машҳур жамоалари бўлиши мумкин.

«Бу бор гап. Агар биз бундай чораларни кўрмасак, грандлар янада кучайишда давом этади ва бизга янада қийин бўлиб бораверади.

Шунинг учун биз «Копенгаген» учун халқаро майдонларда муваффақиятли иштирокни таъминловчи муқобил вариантлар ахтармоқдамиз.

Ҳозирча қандайдир моделлар ҳақида гапиришга эрта, аммо биз бу мавзуда очиқ гаплашаяпмиз», – деган «Копенгаген» директори Андерс Хоршольт.

Кўпроқ янгиликлар