Францияда 2015 йилда оламдан ўтганлар сони 594 минг кишини ташкил этди. Бу 1946 йилдан бери қайд этилган энг юқори кўрсаткичдир. Бу ҳақда Франциянинг Insee статистика институти эълон қилган маълумотларда келтирилган.

Бу мамлакатда ўлим даражаси 2014 йил билан таққослаганда 6,1 фоизга ошганини кўрсатади.

"2015 йили Францияда 594 минг киши ҳаёт билан видолашди, бу урушдан кейинги йиллар ичида энг юқори кўрсаткичдир… Бунга иккита сабаб бор: биринчиси Франция аҳоли структураси, иккинчиси эса январь ўртасидан март ойи ўртасига қадар чўзилган грипп эпидемияси ҳамда июль ва август ойларидаги жазирама иссиқлар", — дейилади Insee ҳисоботида.

2015 йилда мамлакатда ўлим ҳолати энг кўп қайд этилган ой сифатида февраль келтирилади, ўшанда ҳар куни 2049 киши ҳаётдан кўз юмган. Энг паст кўрсаткич эса августга тўғри келади — бир кунда 1477 киши.

Мазкур маълумотларда кўрсатилишича, урушдан сўнг Францияда ўлим даражаси энг кам қайд этилган йил 1961 йил бўлиб, ўша йили 500289 киши оламдан ўтган.