Сентябрда бетоблиги туфайли шифохонага ётқазилган Франциянинг собиқ президенти Жак Ширак шифохонани тарк этди ва даволанишни уй шароитида давом эттиради. Бу ҳақда Ширакнинг куёви Фредерик Сала-Бару AFP ахборот агентлигига маълум қилди.

"Президент Ширак уйига қайтиш учун Питье-Сальпетриердаги шифохонани тарк этди", деб маълум қилди Сала-Бару.

Ширак Париждаги шифохонага 18 сентябрда ётқазилганди. Ширак саломатлиги ёмонлашгани сабабли одатга кўра оиласи билан таътил ўтказадиган Марокашдан тезда уйига қайтишига тўғри келган. 

Ширак 1995 йилдан 2007 йилгача Франция президенти бўлган. Жамоатчилик фикрини ўрганиш бўйича ўтказилган сўровномага кўра, Ширак ҳозиргача французларнинг барча замонлардаги энг севимли президенти бўлиб қолмоқда.