Якунланиб бораётган 13 октябрь Ўзбекистон ва жаҳонда юз берган турли воқеа-ҳодисаларнинг энг саралари Kun.uz дайжестида.

Ўзбекистонда тиббиёт ходимлари маошига махсус ойлик устама қўшилади

 

Шу йилнинг ноябрь ойидан бошлаб соғлиқни сақлаш тизимида фаолият кўрсатувчи айрим ходимларнинг тариф ставкаларига махсус ойлик устама тўлов тизими жорий этилади.

>>>  Батафсил.

Тошкентдан Андижонга яна бир поезд қатнай бошлайди


Фото: Uz24

17 октябрдан бошлаб Тошкентдан Андижонга қўшимча поезд ҳаракатлана бошлайди.

>>> Батафсил.

70 йилдан буён Таиландни бошқариб келган қирол оламдан ўтди


© AP Photo

Ўтган якшанба куни саломатлиги кескин ёмонлашган Таиланд қироли Пхумипон Адульядет (Рама тўққизинчи) бугун, 12 октябрь куни 89 ёшида оламдан ўтди. >>> Батафсил.

Буюк Британиянинг энг қобилиятли ва энг қобилиятсиз бош вазирлари рейтинги эълон қилинди

Фото: © EPA/ABIR SULTAN/POOL

Фото: © EPA/ABIR SULTAN/POOL

Буюк Британиянинг собиқ бош вазири Дэвид Кэмерон Бирлашган Қиролликнинг Иккинчи жаҳон уруши давридан кейинги энг қобилиятсиз бош вазирларидан бири, деб тан олинди.

>>> Батафсил.

Путин Емельяненконинг қизига ҳужум қилингани ҳақида хабардор этилди


Фото: RT

Россия президенти Владимир Путин Россия Аралаш жанглар санъати (MMA) иттифоқи президенти Фёдор Емельяненконинг қизига ҳужум қилингани ҳақида бохабар этилди.

>>> Батафсил.

Янги Ерда икки орол кашф қилинди


Фото: © Н.Малышев

Шимолий флот гидрографлари Янги Ер архипелаги (Россия) таркибида икки оролнинг кашф қилинганини тасдиқлашди.

>>> Батафсил.

Саакашвили Одессада фавқулодда ҳолат эълон қилди


Фото: telegraf.ua

Украинанинг Одесса вилояти губернатори Михаил Саакашвили минтақада юз берган кучли довул сабабли фавқулодда ҳолат жорий қилди.

>>> Батафсил.

Назарбоева отасининг соғлиғи ҳақида маълум қилди


Фото: today.kz

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев ўзини анча яхши ҳис қилмоқда, дея маълум қилган республика раҳбарининг қизи, сенатор Дарига Назарбоева. >>> Батафсил.

Сўнгги 20 йилдаги энг ҳалокатли табиий офат қайси эканлигини биласизми?


Фото: TACC

1996 йилдан 2015 йилга қадар дунёда 1,35 миллион киши ҳалок бўлди. Бу ҳақида БМТнинг Табиий офатлар хавфини камайтириш идораси (UNISDR) ва Бельгия Ҳалокатлар эпидимиологияси тадқиқот марказининг (CRED) ҳисоботида маълум қилинди.

>>>  Батафсил.

БМТ Бош Ассамблеяси БМТ бош котибини сайлайди

БМТ Бош Ассамблеяси 13 октябрь куни Португалиянинг собиқ бош вазири Антониу Гутерришни ташкилотнинг тўққизинчи бош котиби лавозимига сайлаш масаласини кўриб чиқади.

>>> Батафсил.

WikiLeaks: Ҳиллари Клинтон Путин ҳақида ижобий фикрда


Фото: Cnn

АҚШ президентлиги учун Демократик партия номзоди Ҳиллари Клинтон Россия президенти Путинга қарши туриши ҳақида кўп бора таъкидламоқда.

>>> Батафсил.

Турк лираси тарихий минимумгача пасайди


Фото: ТАСС

13 октябрь куни очилган савдоларда турк лираси тарихий минимумни қайд этди.

>>>  Батафсил.

Адабиёт йўналишида 2016 йилги Нобель мукофоти эгаси аниқланди

Америкалик мусиқачи ва шоир Боб Дилан адабиёт йўналиши бўйича 2016 йилги Нобель мукофоти эгасига айланди. Бу ҳақда Швеция академияси маълумотида келтирилган.

>>> Батафсил.

Xiaomi "ақлли" камера ва будильник тақдим этди

Xiaomi тинимсиз янги гаджетларни тақдим этишда давом этмоқда. Жорий ойда уларнинг янги қурилмаси миттигина Little Square камераси ва MI Music Alarm Clock будильнигидир. Камера web-камера вазифасини бажара олади ва хоналарда видеокузатувни амалга ошириши мумкин.

>>>  Батафсил.

Интернет тармоғида янги BMW “беш”лик намойиш қилинди


Фото: germancarforum.com

Germancarforum онлайн форумида BMW 5-Series седани янги авлодининг чизмалари намойиш этилди.

>>> Батафсил.

Бэйл “Реал” билан янги шартнома борасида келишувга эришди


Фото: eurosport.com

“Реал” ярим ҳимоячи Гарет Бэйл мадридликлар билан янги шартнома имзолашга яқин турибди. Бу ҳақда Tribuna.uz нашри хабар берди.

>>> Батафсил.

ЖЧ—2018 саралашида учинчи мураббий Бабаян жамоаси «қурбонига айланиши» мумкин

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ЖЧ—2018 3-саралаш босқичида ғалабали одимини давом эттирса, яна бир мураббий ишдан олиниши мумкин.

>>> Батафсил.