Машинасида одам уриб юбориб, сўнгра воқеа жойидан беркинган раҳбар қўлга тушди

Жамият 13 Октябрь 2016 27951
Фото: Kun.uz ( иллюстратив фото )

Шермирза (исмлар ўзгартирилган) катта бир ташкилотга раҳбар этиб тайинланди. Янги лавозимда бироз ўзини кўрсатган Шермирза бора-бора маишатга, ичкиликбозликка ружу қўйди. Сархуш ҳолатда машина ҳайдаб уйига келиш одатга айланди. Бу ҳақда “Постда” нашри ёзмоқда.

Ўша куни ҳам сархуш ҳолатда у ўз “Нексия”сини бошқариб келаётган эди. Қишлоққа кириш йўлида машинага нимадир қаттиқ урилганидан Шермирза бир сесканиб тушди. У воқеа жойидан қочиб, кўздан ғойиб бўлди.
Эрталаб соат еттилар чамасида Шермирза турмуш ўртоғининг сўзларидан зўр-базўр кўзини очди. Хотини унга ички ишлар ходимлари сўраб келганини айтаётган эди. 

Тергов жараёнларидан шу нарса аён бўлдики, у ярим тунда уриб юборган жабрдийда ўзининг маҳалладоши, 19 яшар йигит бўлиб чиқди. Жиноят ишларига оид тиббий экспертизалардан маълум қилинишича, марҳум транспорт воситаси уриб юборгандан сўнг, бироз ўзини йўқотган, ўнг қўли синиб, йўл четидаги ариққа йиқилган ва сувдан чиқа олмай, оғзига сув кириши оқибатида ҳаётдан кўз юмган.

Шермирзага нисбатан жиноий иш қўзғатилди. 
 

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 27912 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 14813 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 55926 Жамият
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Украина банки сабаб ярим миллион долларсиз қолди
Пекин Вашингтонни Хитой компанияларга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди
00:40 314 Жаҳон
Reuters: АҚШ Мисрга ҳарбий ёрдам бермайдиган бўлди
00:34 357 Жаҳон
Эндиликда бутун маҳалла эмас, фақат қарздор истеъмолчи электр энергиядан маҳрум қилинади
00:23 1587 Жамият
Германияда Трамп боши шаклидаги гиёҳванд моддали таблеткалар аниқланди
00:21 381 Жаҳон
Сербия Ҳиндистон ва Эрон фуқаролари учун визани бекор қилди
00:18 431 Жаҳон
Суриянинг Хама вилоятига ҳаводан зарба берилиши оқибатида 50 киши ҳалок бўлди
00:06 591 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар