Нидерландияда ўлишни хоҳлаган соғлом инсонларга ҳам эвтаназия қўлланилиши мумкин

Жамият 13 Октябрь 2016 8708
Фото: medinfo

Нидерландия ҳукумати эвтаназия (инсонни ўлдириш мақсадида танасига дори юбориш)га рухсат берувчи қонун лойиҳаси ишлаб чиқиш ниятида. Унга кўра, эвтаназияни нафақат тузалмас беморларга, балки «умри тугаганига ишончи комил» бўлган ҳар қандай соғлом кишига қўллаш мумкин бўлади. 13 октябрь куни Reuters агентлиги хабар қилганидек, мазкур ташаббус соғлиқни сақлаш вазири Эдит Схипперс ва хавфсизлик ҳамда адолат вазири Арта ван дер Стернинг қўшма мактубида сўз юритилган.

Ҳужжат муаллифларининг фикрича, «ўлишни хоҳлаган ва ҳаётини, чуқур ўйлаб кўргач якунлашга қарор қилганларга, қатъий ва аниқ мезонлар асосида, ўзи маъқул кўрган усулда ўлиш ҳуқуқи берилиши керак». Қонун лойиҳасини шифокорлар ва ахлоқ мутахассислар билан ҳамкорликда 2017 йил охиригача тўлиқ ишлаб чиқиш режалаштирилган. 

Reuters агентлигининг қайд этишича, Нидерландия жамоатчилиги эвтаназияни кенг қўллаб-қувватлайди. Хусусан, 2015 йили мамлакатда 5516та кўнгилли равишда ўлим ҳолати рўйхатга олинган. Бу эса, мамлакатда жами ўлим ҳолатларининг 3,9 фоизини ташкил этади. 

Шу йилнинг 17 сентябрида Бельгияда эвтаназияга рухсат берувчи қонун қабул қилинган 2014 йилдан бери илк маротаба шифокорлар эвтаназияни қўллашди. Унда, даволаб бўлмас касалликка чалинган бола ўлдирилди. 

Дунёда биринчи марта Нидерландия 2002 йилда эвтаназияга расман рухсат берган эди. Бироқ, уни даволаш умиди қолмаган беморларга нисбатан қўллаш мумкин. 

Кейинчалик, эвтаназияга Бельгия, Швейцария, Люксембург ҳамда АҚШнинг тўртта штатида рухсат берилди. Бундан ташқари, айрим мамлакатда пассив эвтаназияга йўл қўйилади, бунда беморнинг табиий ўлимини тезлаштириш учун унга тиббий ёрдам кўрсатилмайди ва ҳаёти учун кураш тўхтатилади. 

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 95709 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 46537 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 51713 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 9343 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20139 Ўзбекистон
Яшнободда автомашина эшигини сих орқали очиб, 1500 долларни ўмарган шахс ушланди
02:51 335 Жамият
Самарқандда жисмоний имконияти чекланган ёшлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди
02:50 159 Жамият
«Барселона» Ла Лиганинг 1-турида теракт қурбонлари хотираси учун махсус либосда майдонга тушади
01:43 682 Спорт
Оқдарёда электр таъминоти корхонасининг порахўр раҳбари ва таъмагир врач қўлга тушди
01:36 876 Жамият
Бразилия полицияси мавжуд бўлмаган спортчиларда пул қилган гуруҳни аниқлади
00:50 550 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар