Франция терма жамоаси сафида Европа ва жаҳон чемпиони бўлган собиқ футболчи Эммануэль Пети футболчиларнинг ақлий қобилиятларига шубҳа билдирган президент Франсуа Олландга жавоб қайтарди.

«Бу мени қаттиқ ранжитди, аммо мен ҳайрон бўлганим йўқ. Биз спортчиларни, футболчиларни «ҳурматли» сиёсатчиларимиз ўз марҳаматлари билан бошларимизни эгиб келишади.

Мен сиёсатчиларга нафақат мия учун машғулотлар, балки сиёсий сабоқлар дарсини ҳам тайин қилган бўлардим. Айниқса, ақлий ҳалоллик дарслари, бу орқали улар ҳалол ишлай бошлашган бўлармиди?

Сиёсатчилар ўз курсиларидан туриб, француз халқи орасига келса, бу жуда соз бўларди. 

Биз футболчилар халқнинг саволларига жавоб бера олмаймиз. Лекин, футболчилар сиёсатчилардан фарқ қилган ҳолда ўзлари пул ишлаб топишади ва ўзгалар ҳисобига яшашмайди.

Бу шуни англатадики, биз одамларни шилмаймиз, биз ўз пулимизни ҳалол топамиз», — деган Пети.

Бундан олдинроқ, Олланд футболчиларнинг ақлий қобилиятларига шубҳа билдириши маълум бўлгани хабар қилинганди.