Рим папаси ташаббуси билан Марадона, Рональдино ва Тотти иштирокида хайрия учрашуви бўлиб ўтди 

Спорт 13 Октябрь 2016 4237

Рим шаҳрида «Тинчлик ўйини» номи остида Рим Папаси Франциск ташаббуси билан иккинчи марта хайрия учрашуви ташкил этилди. 

Унда бразилиялик Роналдиньо ва Аргентина футбол афсонаси Диего Марадона бошчилигидаги икки жамоа ўзаро учрашди.

Учрашув 12 октябрь куни Римдаги "Олимпико" стадионида ўтказилди ва  Роналдиньо бошчилигидаги «Оқлар» жамоаси  Марадонанинг «Кўклар» жамоасини 4:3 ҳисобида енгди.

Ғолиблар сафида Кануте (5-дақиқа), Боян Кркич (34), Эрнан Креспо (67) ва  Фернандо Кавенаги (78) голларга муаллифлик қилган. «Кўклар» сафида эса Антонио Ди Натале (2), Франческо Тотти (22) ҳамда Николас Бурдиссо (68) биттадан гол урган.

Ушбу хайрия учрашувидан йиғилган маблағлар гуманитар мақсадларда сарфланади. Маблағнинг асосий қисми 24 август кунги зилзиладан жабрланган италияликлар учун йўналтирилади.

Кун янгиликлари
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 9606 Ўзбекистон
«Биринчи зарбада тиззаларигача, иккинчи зарбада белларигача». Лотин ва кирилл атрофидаги гаплар
17:30 / 16.08.2017 44965 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 73320 Ўзбекистон
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 40712 Lifestyle
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 106 Жамият
Етакчи брендлар Франкфуртдаги мотор-шоуда қатнашишдан воз кечишди
16:08 327 Жамият
Конте ва «Челси» раҳбарияти ўртасидаги тушунмовчилик тафсилотлари маълум қилинди
16:03 1141 Спорт
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 2795 Жамият
"Одноклассники" кайфият улашувчи сервисини ишга туширди
Ўткинчи туйғулар ёхуд орзулари хазон бўлган қиз
15:52 2869 Жамият
Кўпроқ янгиликлар