Украинанинг Одесса вилояти губернатори Михаил Саакашвили минтақада юз берган кучли довул сабабли фавқулодда ҳолат жорий қилди. У бу ҳақда 13 октябрь куни Facebook тармоғидаги саҳифасида ёзган.

«Дарахтлар ва электр узатиш устунларининг қулаши 3 кишининг ҳаётига зомин бўлган. уларнинг бири 11 ёшли боладир. 100дан ортиқ аҳоли пункти электр қувватидан маҳрум бўлган. Вилоят маъмуриятида фавқулодда ҳолат штаби фаолият юритмоқда», — деб ёзган Саакашвили.

У шунингдек, фуқароларни шамол кучи сусаймагунча уйдан чиқмай туришга чақирган.

12 октябрь куни Одессага  кучли довул ёпирилгани хабар қилинмоқда.