Пхумипон Адульядетнинг ўлимидан кейин Таиланд тахтини валиаҳд шаҳзода Маха Вачиралонгкорн эгаллайди. Бу ҳақда мамлакат бош вазири Прают Чан-Очага асосланиб, Associated Press хабар берган.

Қайд этиш керакки, 64 ёшли шаҳзода марҳум қиролнинг ягона ўғли ҳисобланади.

1946 йилда тахтга ўтирган ва бугун 2 йил давом этган хасталикдан кейин оламдан ўтган қирол Адульядет амалдаги давлат раҳбарлари ва Таиланд тарихидаги барча монархлар орасида энг узоқ ҳукмронлик қилган қирол эди.

Таиланд шаҳзодаси Мюнхенга оқ пудель билан, шиппак ва калта майкада келди