Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати «Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди таркибига ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги қарорни қабул қилди. Ҳужжат матни ЎзА томонидан келтирилган.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати қарор қилади:

1. Дилшод Уринбаевич Орипов, Қобилжон Худойбердиевич Комилов ва Нодир Мухаммадиевич Худояров Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг судьялари этиб сайлансин.

2. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Шунингдек, Сенат «Ўзбекистон Республикаси Олий суди таркибига ўзгартишлар киритиш тўғрисида» қарор қабул қилган.