АҚШ ва Канада ҳудудларида жойлашган Буюк кўллар таркибига кирувчи Юқори кўл сувларида сирли номаълум объект пайқалди ва видеога суратга олинди. Бу объектга "кема-шарпа" деб ном ҳам берилди. Бу ҳақда Fox News телеканали хабар бермоқда.  

Тушунтириб бўлмас бу ҳолатдан YouTube’да Мичиган штатида яшовчи Жейсон Асселин томонидан чоп этилган бир дақиқалик ролик гувоҳлик бермоқда. Видео айни вақтгача 500 мингдан кўпроқ марта кўрилган. Ролик муаллифининг таъкидлашича, номаълум объект унинг кўз ўнгида ғойиб бўлган. 

Жисм узоқдан тўлқинлар келиб урилаётган иккита вертикал минораларни эслатади. Кўплаб томошабинлар гап ўзига хос сароб ҳақида кетаётгани ҳақида фикр билдиришган. Бироқ ғайритабиий воқеалар ихлосмандларига кўл остидан сув сиртига чиқаётган "кема-шарпа" версияси кўпроқ ёқмоқда. Буюк кўллар тарихи жамияти маълумотларига кўра, Юқори кўл остида 550 дан кўпроқ кема қолдиқлари "қўним топган".  Ҳаммаси бўлиб бу ороллар тизими тубида 6 мингдан кўпроқ кема қолдиқлари бор.