Шу йилнинг ноябрь ойидан бошлаб соғлиқни сақлаш тизимида фаолият кўрсатувчи айрим ходимларнинг тариф ставкаларига махсус ойлик устама тўлов тизими жорий этилади. UzbekistanToday нашри бундай устамалар кимларга берилишига аниқлик киритиб ўтган.

Хабар қилинишича, энг кўп миқдордаги устамалар қўшиб бериладиган ходимлар сирасига хўжалик бекалари киради. Бу тоифадаги ходимларнинг маошларига энг кам ойлик иш ҳақининг 25 фоизи миқдорида устама қўшилади.

30 фоизлик устамалар эса ишлаш ички ишлар органлари томонидан қўриқланадиган интенсив кузатувдаги руҳий касалликлар шифохоналарига тенглаштирилган муассасаларнинг бош врачи, бош врач ўринбосари ва олий маълумотли мутахассисларга берилади.

Шунингдек, ички ишлар органлари томонидан қўриқланадиган интенсив кузатувдаги руҳий касалликлар шифохоналари ходимлари маошларига ҳам устама қўшиш кўриб чиқилган. Бундай ходимларга энг кам ойлик иш ҳақининг 15 фоизи миқдорида устама тўлаш белгиланади.

Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги қошидаги тиббий-санитария бирлашмаси ходимларига турли миқдорларда устамалар тўлаш ўрнатилади. Муассасаларнинг раҳбари, раҳбар ўринбосари ва олий маълумотли мутахассислари (Тиббий-санитария бирлашмаси аппаратида штатда турувчи ходимлардан ташқари) 15 фоизлик устамага эга бўлишади. 

Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги қошидаги тиббий-санитария бирлашмаси муассасаларининг қолган ходимларига эса 10 фоизлик устамалар белгиланади.