Венесуэлада мамлакат президенти Николас Мадуро тарафдорлари ва мухолифат вакиллари ўзаро тўқнашиши оқибатида бир неча киши жароҳат олди. Мухолифат вакиллари бўлган минглаб кишилар президентнинг муддатидан олдин ваколатларини топшириши бўйича референдум ўтказилиши талаб қилиб, намойишга чиққанида президент тарафдорлари уларни қарши олган.

Мадуро сиёсатига қарши кишилар Вилла Роза шаҳри кўчаларидан ўтишаётганида Мадуро тарафдорлари уларга ташланган.

Намойишлар Мадуронинг истеъфоси бўйича референдум учун имзолар тўпланиши бошланиши арафасида бўлиб ўтди. Шартга кўра, референдум ўтказилиши учун 23 вилоятнинг ҳар бирида сайлаш ҳуқуқига эга қатламнинг камида 20 фоизи референдум ўтказилиши учун овоз бериши керак. Имзолар тўпланиши жараёни 26-28 октябрь кунлари бўлиб ўтиши кутилмоқда.