Volkswagen Group бош директори Матиас Мюллер концерннинг янги автомобиль бренди ҳақида маълум қилди, деб хабар қилмоқда RNS. 

«Олдимизда турган янги чақириқ — автомобиль саноатини рақамлаштириш ва янги мобилликдир. Бунга муносиб бўлиш учун биз гуруҳимизнинг 13-брендини ишлаб чиқишга қарор қилдик. Ушбу лойиҳага Оле Хармс раҳбарлик қилади. Янги мобилликни ўзида мужассам этувчи бу бренднинг расмий тақдимоти яқин кунларда бўлиб ўтади», —деган Матиас Мюллер. 

Унинг қайд этишича, Volkswaen Group компаниясида ўтказиладиган ўзгаришлар ва яқин 10-20 йилда ҳал этилиши керак бўлган мақсад ва вазифалар улкандир.