Ўзбекистон миллий терма жамоаси 15 ноябрь куни ЖЧ-2018 саралаш босқичи доирасида Жанубий Корея меҳмони бўлади. 

Мезбонлар ушбу ўйинни бошқа шаҳар ва бошқа стадионга кўчиришди.

«Стадион» нашри маълумотига кўра, учрашув аввал белгиланганидек Сеонгвипо шаҳридаги стадионда эмас, Сеулдаги World Cup stadium ўйингоҳида ўтказиладиган бўлди. Бу стадион ўз бағрига 66704 мухлисни сиғдира олади.

Қайд этиш керакки, айнан шу стадионда икки жамоанинг ЖЧ-2014 саралаши доирасидаги, Акмал Шораҳмедовнинг автоголи билан эсда қолган учрашув бўлиб ўтганди.

Жанубий Корея - Ўзбекистон баҳси 15 ноябрь куни Тошкент вақти билан соат 16:00да бошланади.

Маълумот учун, «А» гуруҳида 4 турдан кейин Ўзбекистон гуруҳда 9 очко билан 2-ўринни эгаллаб турган бўлса, 2 очко камроқ тўплаган кореяликлар жамоаси 3-поғонадан жой олган. Ушбу икки жамоанинг кейинги учрашуви гуруҳнинг охирги турида, Тошкент шаҳрида бўлиб ўтади.