Юртимизда амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар самараларини бугун биз турмушимиз фаровонлигида, кенг кўламдаги қурилиш ва ободончилик ишлари мисолида кўришимиз мумкин. 

Мамлакатимизда хусусий сектор ривожланиши йўлидаги сайи- ҳаракатлари натижасида кўплаб ижобий ишлар амалга оширилмоқда.
Бугун Андижон шаҳрида замонавий кўринишдаги  “Ўзбегим” савдо марказининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирга жамоатчилик ва аҳоли вакиллари ташриф буюрдилар. Унда сўз олган Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов мамлакатимизнинг барча жойларида бўлгани каби вилоятда олиб борилаётган кенг кўламли бунёдкорлик ишлари, тадбиркорлик соҳасига берилаётган имкониятлар  ҳақида сўзлаб, барчани муҳташам савдо ва кўнгилочар марказнинг очилиши билан қутлади. 

Мазкур иншоотда қисқа муддатларда барча қулайликларни ўзида мужассам этган ҳолда барча зарурий савдо ва хизмат кўрсатиш комплекси ташкил қилинди.  
Марказда бир вақтнинг ўзида 4000 кишини қамраб олиш имконияти мавжуд.  Жумладан, ушбу иншоотда 320 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилиб, комплексда хар хил хизмат турдаги ресторан ва кафелар, энг охирги технология асосида 3 та кинотеатр заллари, замонавий болалар ўйингоҳи, 3 турдаги (озиқ-овқат, кийим-кечак, маиший буюмлар) савдо мажмуалари ташкил қилинган.

Меҳмонлар мажмуада аҳоли учун яратилган шароитлар билан танишдилар.

Элмурод Эрматов, Андижон