Bloomberg: Goldman Sachs Каддафий жамғармаси бўйича ишда ютиб чиқди

Иқтисодиёт 14 Октябрь 2016 3351
Фото: © AP

Goldman Sachs Ливия давлат жамғармасининг (LIA) 1,2 млрд доллар тўлаш талаби бўйича суд ишини ютиб чиқди, деб хабар бермоқда Bloomberg ахборот агентлиги. 

2014 йилда LIA ҳамкорлик доирасида йўқотилган маблағларни қайтариш талаби билан  Goldman Sachs устидан судга шикоят қилган. Ушбу иш бўйича тафтишлар 2016 йил июнида бошланганди.

Ливия Goldman Sachs’ни мамлакатнинг собиқ раҳбари Муаммар Каддафий вақтидаги амалдорларни сотиб олиш, жамғармага аввалдан зиёнли эканлиги маълум бўлган қимматбаҳо қоғозларни сотиш ва жамғарма раҳбарларининг тажрибасизлигидан ўз мақсадларида фойдаланишда айблади. 

Лондон суди инвестицион банк миллиард доллардан кўпроқ маблағ йўқотган ливиялик амалдорларни "лақиллатмаганлиги" ҳақидаги ҳукмни чиқарди. Судья Вивьен Роуз банк баҳслашилаётган битимлардан бирортасида катта даромад олганига исботлар йўқлигини айтди.

Жамғарма вакиллари суднинг қароридан ҳафсалалари пир бўлгани, бироқ кейинги қадамларини эълон қилишга тайёрмасликларини айтишди.

 

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 / 21.08.2017 20624 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 49600 Жамият
Келажак мевалари: фарғоналик бемор онанинг икки нафар норасида фарзандига ёрдам қўлини чўзайлик
23:59 / 21.08.2017 3081 Жамият
Барселоналик террорчини йўқ қилишда синчков аёл ёрдам берди
23:57 / 21.08.2017 1714 Жаҳон
Шимолий Кореяга қочиб кетган охирги америкалик ҳарбий вафот этди
23:34 / 21.08.2017 3495 Жаҳон
Хитой хорижий инвестицияларга чеклов жорий қилди
23:08 / 21.08.2017 2052 Жаҳон
Дайжест: Самарқандда ҳокимлар алмашинуви, гўшт импорти учун имтиёз, Асакадаги заводда танаффус ва куннинг бошқа хабарлари
22:59 / 21.08.2017 3145 Жаҳон
Қозоғистонда ўзбек автомобиллари ишлаб чиқарилиши кенгайтирилиши мумкин
22:48 / 21.08.2017 3290 Технология
Лотин алифбосидан кимлар қўрқади?
22:45 / 21.08.2017 4792 Жамият
Президент 2017 йилда ғўза дефолиациясини ўз вақтида ва самарали ўтказишга доир қарорни имзолади
22:37 / 21.08.2017 4390 Ўзбекистон
Кўпроқ янгиликлар