Британия Суриядаги ҳарбий ҳаракатлар олиб бориш вариантларини ўрганмоқда

Жаҳон 14 Октябрь 2016 3885
Фото: Reuters

Буюк Британия Сурияда ҳарбий ҳаракатлар олиб бориш йўлларини ўрганмоқда. Бироқ, бундай жанговар амалиётлар АҚШ билан коалицияда олиб борилиши мумкин. Шу билан бирга, у яқин орада ўтказилмаса керак, дея баёнот берган мамлакат ташқи ишлар вазири Борис Жонсон.

АҚШ президенти Барак Обама ва унинг ташқи сиёсий маслаҳатчилари Сурия муаммосига барҳам беришнинг ҳарбий ва бошқа усулларини ўрганиш мақсадида 14 октябрь куни йиғилиши ҳақида америкалик мулозимлар маълум қилишган. 

Айтиш жоизки, Британия бош вазири Тереза Мэй матбуот котиби Сурияда британиялик ҳарбийларнинг иштироки борасида бирмунча эҳтиёткорроқ бўлган ва Сурияда британияликларнинг иштироки борасида қарор йўқлиги ва қабул қилинмаганини айтганди. 

Аммо, Жонсоннинг сўзлари Ғарб давлатларида Суриядаги вазиятнинг ривожланишидан норозилик кайфиятлари авж олаётганини ифодалайди. 
Британия вазири Россия ва Сурия армиясининг Ҳалабни бомбардимон қилишини "варвар"лик деб атади. 

"Айнан ҳозир биз амалий усуллар, ҳарбий усулларни ўрганишимиз керак", - деган Жонсон мамлакат депутатлари билан учрашувда. -Бироқ, биз бу амалда қандай бўлиши ва умуман уни амалга ошириш мумкинлиги борасида реал ёндашишимиз керак".

Кўпроқ янгиликлар