ФИФА йил охиригача ЖЧ иштирокчилари сони қанча бўлишини белгилаб олади

Спорт 14 Октябрь 2016 4762
Фото: Reuters

ФИФА 2026 йилги мундиал иштирокчилари сонини 40 ёки 48тага ошириш имкониятини кўриб чиқади. Бу ҳақда ташкилот раҳбари Жанни Инфантино журналистларга маълум қилган.

Жаҳон биринчилиги форматини ўзгартириш таклифи Цюрихда жума куни бўлиб ўтган йиғилишда кўриб чиқилди.

Бу борадаги якуний қарор 2017 йилнинг 9 январида ўтказиладиган навбатдаги йиғилишгача қабул қилинади.

"Аниқлаштириб олишимиз учун январгача вақтимиз бор. Биз ўтган ойлар давомида шу масала устида ишладик. Биз футбол тараққиёти учун шу ишни қилишимиз керак. Менинг фикримни ҳамма билади, сайловолди кампанияси даврида буни бот-бот такрорлаганман", деган Инфантино.

ЖЧ иштирокчилари сонини ошириш ғояси ўз вақтида португалиялик футбол юлдузи Луиш Фигу томонидан илгари сурилганди. ФИФА раҳбарлиги учун номзод бўлган Фигу мундиал иштирокчилари сонини 32тадан 40та ёки 48тагача ошириш таклифини берганди. Кейинроқ, ўша вақтда УЕФА бош котиби, ҳозирда ФИФА президенти бўлган Жанни Инфантино ҳам бу таклифни қўллаб-қувватлади.

Жаҳон чемпионатларида 1998 йилдан буён 32тадан терма жамоа қатнашиб келмоқда. Унгача, 1982 йилдан буён иштирокчи терма жамоалар сони 24тадан бўлган. 1930 йилда Уругвайда ўтказилган илк турнирда 13та миллий терма жамоа ғолиблик учун курашганди.

2018 ва 2022 йилларда Россия ҳамда Қатарда бўлиб ўтадиган мундиалларда 32тадан терма жамоа иштирок этади.

Кун янгиликлари
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 72202 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 37459 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 21722 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 81757 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 62054 Жамият
Forbes: Бой бўлишдан уялмаган Малкольм Форбс
01:13 2196 Lifestyle
Зидан ҳеч қандай музокараларсиз «Реал» билан шартномани узайтиради
00:53 1486 Спорт
Бразилияда бортида 70 киши бўлган паром чўкиб кетди
00:20 1228 Жаҳон
Германиядаги йўл-транспорт ҳодисасида 44 руминиялик жабрланди
00:17 506 Жаҳон
Шаҳзодалар Уильям ва Ҳарри “Юлдузли жанглар” фильмининг янги қисмида суратга тушишди
23:44 / 23.08.2017 891 Маданият
Кўпроқ янгиликлар