Германия НАТОнинг ҳар қандай аъзосига нисбатан ҳужум қилинишига қатъий кўринишда жавоб беради. Бу ҳақда, ГФР ТИВ раҳбари Франк-Вальтер Штайнмайер баёнот берди, деб хабар қилмоқда Reuters.

Европа кенгаши Парламент Ассамблеясининг Страсбургда бўлиб ўтган йиғилишида Британия делегацияси аъзоси, консерваторлар депутати Марк Притчард Штайнмайерга, НАТО аъзоларидан бирига агрессия қилинса, Германиянинг жавоби қандай бўлади?, деган савол билан мурожаат қилган. Притчард агрессор мамлакат сифатида Россияни мисол келтирган. Шу билан бирга, британиялик депутат, альянс низомининг бешинчи  бандига кўра, ГФР Москвага қарши ҳужум қилиши керак бўлишини эслатган. 

«Мен чўзиб ўтирмайман: бизнинг жавоб кескин бўлади», — деган Штайнмайер.

Айтиш жоизки, Россия — НАТО муносабатлари унчалик ҳам яхши эмас. Альянснинг 2016 йил июлида Варшавада бўлиб ўтган анжуманида Болтиқбўйи мамлакатларида кўпмиллатли тўртта қўшимча батальонларни жойлаштиришга келишиб олинди.