Google қидирув хизмати бир неча ойдан бери мобиль қурилмалар орқали қидирилаётган сўровлар бўйича алоҳида саҳифаларни тақдим этиш устида ишламоқда. Бу ҳақда, Google веб-таҳлилчиси Гэри Илш Pubcon анжуманида маълум қилган, дея хабар қилмоқда Search Engine Land.

Илк тингловчиларининг сўзларига кўра, ғояга мувофиқ, десктоп компьютерларига мўлжалланган манбалардан мустақил бўлган алоҳида базани яратиш устида иш олиб борилаяпти. Мобиль манбадаги сайтлар компьютерлар қидирув хизматига нисбатан кўпроқ янгиланади. 

Шу билан бирга, компания мобиль индексга бирламчи эътибор беради. Engadget нашрининг ёзишича, иккита турли индекснинг бўлиши эса, телефон ва стол компьютеридан Google қидирувига бир хил савол берган фойдаланувчи икки хил натижага эга бўлишини англатади. 

Бундай ёндашувнинг мураккаб томони шундаки, мобиль сайтлар эгалари одатда уларга камроқ ҳавола ва сўзларни киритади. Аммо, айни шу нарса Google хизматига уларни тезроқ индекс қилишига ёрдам беради. 

Search Engine Land нашрининг қайд этишича, Илш кўпгина саволларга жавоб бермаган. Масалан, десктоплардан киритилган сўровларга жавоб беришда мобиль индексдан фойдаланиладими?, деган савол очиқ қолган. 

Аввал ҳам Google мобиль қурилмалар томон кескин қадамлар ташлаган эди. Хусусан, апрель ойида натижаларни тақдим этиш алгоритмини ўзгартириб, мобиль сайтларга кўпроқ эътибор бера бошлаганди.