Гутерреш ўз баёнотида марҳум аёлининг сабоғини эслади

Жаҳон 14 Октябрь 2016 3993
Фото: AFP

БМТнинг янги сайланган бош котиби Антониу Гутерреш Россия ва АҚШ муносабатларидаги келишмовчиликларни енгиб ўтишга ёрдам бериши мумкин бўлган инсоний муносабатлар формуласи ҳақида сўз юритди. Бу ҳақида РИА "Новости" маълум қилди

"Менинг марҳум (биринчи) турмуш ўртоғим - психоаналитик бўлган. У менга берган сабоқ сиёсий ҳаётимнинг марказида туради. Аёлим менга икки киши бир жойда бўлган маҳалда, бу ердагилар аслида 2 эмас, 6 нафар бўлишини айтган. Бу инсоннинг асли, унинг бошқа шахсни қандай кўриши ва ўзини қандай намоён қилишидир. Ўйлашимча, давлатлараро муносабатларда ҳам худди шундай - масалан, АҚШ ва Россия. Зарурат туғилганда инсоний муносабатларда ҳам, дипломатияда ҳам бу англашмовчиликларни енгиб ўтиш, олтитасидан иккитасини қолдириш керак", деган Гутерреш РИА "Новости"га берган интервьюсида. 

Гутерреш бу борада ҳар қандай шароит ва вазиятларда ёрдам бериш учун қўлидан келганича ҳаракат қилишга ваъда берди. 

Эслатиб ўтамиз, 13 октябрда БМТ Бош Ассамблеяси Антониу Гутеррешни ташкилотнинг Бош котиби лавозимига тайинлаш ҳақида қарор қабул қилди.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 14166 Lifestyle
KUN.UZ Тошкент вилоятига ташриф буюради. Савол ва таклифлар қабул қилинмоқда
00:08 / 20.08.2017 11458 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 46935 Жамият
Kun.uz Сирдарё ҳокими билан учрашади. Аҳолидан саволлар қабул қилинади
18:40 / 16.08.2017 8294 Ўзбекистон
«GM Uzbekistan»нинг Асакадаги заводи ўз ишини вақтинчалик тўхтатади
Хайрулла Нуриддинов 3 кун ўтиб яна МТРК раиси ўринбосарлигига қайтди
Умумхалқ ҳашари доирасидаги хайрия тадбирларига 5,3 миллиард сўмдан зиёд маблағ сарфланди
16:45 200 Жамият
Макка шаҳридаги меҳмонхоналардан бирида ёнғин чиқди
16:40 1103 Жаҳон
Машҳур раҳбар бўлиш учун нималарга эътибор бериш ҳақида: 5 машҳур афсонага раддия
16:35 1339 Lifestyle
Эгаси бўлмаган хонадонни 11,5 минг долларга сотиб юборган шахс ва унинг ҳамтовоқлари ушланди
16:25 1289 Жамият
Кўпроқ янгиликлар