Халқаро ўзбек пахта ва тўқимачилик ярмаркасида 1 млрд 322 млн долларликдан зиёд шартномалар имзоланди

Иқтисодиёт 14 Октябрь 2016 4963

12–13 октябрь кунлари бўлиб ўтган XII Халқаро ўзбек пахта ва тўқимачилик ярмаркасининг нуфузи йилдан йилга ортиб, дунёнинг турли мамлакатларидаги бизнес тузилмалар эътиборини жалб этмоқда. Ярмаркада 550 минг тонна ўзбек пахта толасини сотиб олиш, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган тўқимачилик маҳсулотларини етказиб бериш бўйича 1 миллиард 322 миллион доллардан зиёд миқдордаги шартномалар имзоланди. Бу жаҳон бозорида Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган пахта толаси ва тўқимачилик маҳсулотларига талаб юқорилигини намоён этди.

ЎзА хабарида келтирилишича, анжуманда юқори сифатли пахта толасини етиштириш ва савдо қилиш, бу йўналишдаги самарали ҳамкорликни кенгайтириш ва тармоққа тегишли бошқа долзарб масалалар муҳокама қилинди, музокаралар олиб борилди, ўзаро манфаатли шартномалар тузилди. Унда 40 дан зиёд мамлакат ишбилармон доиралари вакиллари, эксперт ва мутахассислари иштирок этди. Хитой, Россия, Европа Иттифоқи давлатлари, Япония, Бангладеш, Бирлашган Араб Амирликлари, Корея Республикаси вакиллари шулар жумласидандир.

Ярмарка иштирокчилари Тошкент вилоятидаги «Ўзбекистон» пахтани қайта ишлаш заводи, «Узтекс Чирчиқ» қўшма корхонаси ва «Тошкент Тола» пахта терминали фаолияти билан яқиндан танишиб, Ўзбекистонда пахтачилик ва тўқимачилик саноати изчил ривожланаётгани, соҳага энг замонавий технологиялар жорий этилаётганининг гувоҳи бўлди.

«Ўзпахтасаноатэкспорт» холдинг компанияси, «Ўзбекенгилсаноат» акциядорлик жамияти, Ўзбекистон Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирликлари, Товар-хом ашё биржаси ва «Сифат» маркази ҳамкорлигида ташкил этилган XII Халқаро ўзбек пахта ва тўқимачилик ярмаркаси етиштирилган пахтани сотиш механизмини янада такомиллаштириш бўйича белгиланган вазифаларни бажаришга салмоқли ҳисса қўшмоқда. Анъанавий ярмарка миллий иқтисодиётда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларни чуқурлаштириш, мамлакатнинг халқаро майдонда рақобатбардошлиги ва нуфузини янада юксалтиришга хизмат қилмоқда.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 35492 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 74568 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 11212 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 139790 Жамият
Хитой соҳиллари яқинида иккита балиқ овловчи кема тўқнашиб кетди
08:53 115 Жамият
Исроил бош вазири Владимир Путин билан яқин кунларда учрашишни мўлжалламоқда
08:43 218 Жаҳон
Тинч океанида 1945 йилда чўктириб юборилган АҚШ крейсери топилди
08:34 1375 Жаҳон
ОАВ: Туркудаги ҳужумни амалга оширган гумонланувчи номи маълум қилинди
08:27 713 Жамият
Марокаш қироли террорчилик учун судланган 415 кишини афв этди
07:56 734 Жаҳон
Шавкат Мирзиёев: «Пастга тушиб, одамларнинг дарди билан яшаш — яккаю ягона ва энг улкан мақсадимиздир»
Кўпроқ янгиликлар