Хитойнинг Шаньдун вилоятидаги Цзаочжуан магистралида юк машинаси ва трицикл иштирокида йўл транспорт ҳодисаси рўй берди. Бу ҳақда South China Mourning Post хабар берди.

Қайд этилишича, ушбу ЙТҲ оқибатида 11 киши ҳалок бўлган. Нашр маълумотига кўра, трициклда қурилишдан қайтаётган ишчилар бўлганди.

Аниқлик киритилишича, уларнинг 9 нафари воқеа жойида, яна 2 киши шифохонада жон берган.

ЙТҲ айбдори сифатида юк машинаси ҳайдовчиси полиция томонидан қўлга олинган.