Хитойнинг Далянь (Ляонин провинцияси) шаҳрида истиқомат қилувчи аёл кўпчиликнинг эътиборини жалб қилиш мақсадида жонли эфирда ўз автомобилига ўт қўйди. Мазкур ролик CCTV News канали томонидан тақдим этилди. 

Қиз оловни мустақил равишда ўчира олишига умид қилган, бироқ бунинг уддасидан чиқа олмаган. Шунда у ўт ўчирувчилар хизматига қўнғироқ қилган, улар ёнғинни ўчиришга муваффақ бўлишган. 

Маълумотларга кўра, қиз ёнғин содир этганлиги учун полиция томонидан қўлга олинган. Манбада таъкидланишича, жонли трансляциялар Хитойда жуда машҳур бўлиб бормоқда - экспертлар стриминг бозорини 11 миллиард АҚШ долларига баҳолашмоқда.