Хитой пойтахти Пекинда Нью-Орлеан Пеликанс – Хьюстон Рокетс жамоалари ўртасида ўтказилган баҳснинг танаффус вақти ишқибозлардан бирида яхшигина пул ишлаб олиш имконияти вужудга келди.

1 000 000 Хитой юани (150 000 АҚШ доллари) миқдоридаги пулни ютиб олиш учун майдон марказидан туриб саватчага тўпни тушириш лозим эди.

Ушбу вазифани бажариш учун ишқибозда бир нечта тўп ва белгиланган вақт бор эди, аммо йигит иккинчи уринишданоқ саватни нишонга олишга муваффақ бўлди.