Аргентина терма жамоасининг собиқ бош мураббийи, ўтган аср футболи юлдузи Диего Марадона ватандоши Диего Симеоне ҳақида ўз фикрини маълум қила туриб, уни мақтади.

«Симеоне аъло даражада ишламоқда. Мен уни инсон сифатида ҳам, футбол мутахассиси сифатида ҳам ҳурмат қиламан.

У кучли таркиб ҳосил қилган «Реал» ва «Барселона» билан тенгма-тенг кураш олиб бормоқда.

Симеоне кимнидир ўз ўйин услуби билан зериктириб юбордими? «Бавария» ёки «Аякс» нимага эришмоқда? Қизиқарли футбол ўйнаб, соврин ютаётган жамоалар қани? Чиройли ўйини билан нимани ютмоқда?

Ҳа, «Аякс» яхши ўйин намойиш этади, лекин совринлардан қуруқ қолади. «Бавария» Германияда ҳамма нарсани қўлга киритмоқда, бироқ мамлакат чегараларидан 100 км узоқроққа чиққач, уларнинг иши қийинлашади», дея Марадонанинг сўзларидан иқтибос келтирган Marca.