Forbes нашри 30 ёшгача бўлган энг бой спортчилар рўйхатини тузиб чиқди.

Бу рўйхатни «Барселона»нинг аргентиналик 29 ёшли ҳужумчиси Лионель Месси бошқармоқда. 

Футболчининг йиллик даромади 73,7 млн еврони ташкил қилади. «Барселона» билан шартнома унга 53 млн еврога яқин маблағ келтиради. Футболчининг даромадининг қолган қисми эса ҳомийлик шартномалари ҳисобига. 2010 йилгача аргентиналик футболчи спортчилар билан шартнома тузадиган нуфузли компаниялар билан (масалан, Pepsi ва Adidas) шартномалар тузган бўлса, эндиликда Мессининг юзи исталган фирма постерларини безаши мумкин (Dolce & Gabbana, Gillette, Turkish Airlines ва бошқалар).

Иккинчи ўринни баскетболчи Кевин Дюрант (50,8 млн евро), учинчи ўринни теннисчи Новак Жокович (50,5 млн евро) эгаллаган.

Ўнликка американча футбол вакиллари Кэм Ньютон (48 млн евро) ва Рассел Уилсон (37,8 млн евро), гольфчилар Жордан Спис (47,8 млн евро) ҳамда Рори Макилрой (38,5 млн евро), Формула-1 пилоти Себастьян Феттель (37,1 млн евро), футболчилар Неймар (33,9 млн евро) ва Гарет Бэйл (32,5 млн евро) ҳам кирган.

Манба: Tribuna.uz