Обама Путинни «КГБнинг собиқ раҳбари» деб атади

Жаҳон 14 Октябрь 2016 25643
Фото: AP

АҚШ президенти Барак Обама, республикачиларни танқид қилиш чоғида Россия президенти Владимир Путиннинг аввалги лавозими борасида хато қилди, деб хабар қилмоқда ТАСС агентлиги.

Обама республикачиларни, улар доимо Россияга нисбатан қатъий позицияда бўлгани, аммо бу сафар Дональд Трамп номзодини илгари сургани учун танқид қилган. Чунки Трамп, Америка етакчисининг фикрича, Путинни «намуна олишга арзийдиган инсон» деб билади.

«Сиз — ташқи сиёсат масалаларида кескин қарашларга эга ва Россияга қарши чиқадиган партия бўлган ҳолда, КГБнинг собиқ раҳбари бўлган Владимир Путинга ўхшашга уринадиган Трамп номзодини илгари сурдингиз», — деган Обама, бу ҳолатни ачинарли дея баҳо берар экан. 

Маълумки, Владимир Путин КГБ раҳбари бўлмаган, аммо 1998–1999 йилларда Россия Федерал хавфсизлик хизмати раҳбари лавозимида ишлаган. 

Кўпроқ янгиликлар