Обама севимли фантастик фильмлари номларини маълум қилди

Маданият 14 Октябрь 2016 7734
Фото: Kevin Lamarque / Reuters

АҚШ президенти Барак Обама оммани ўзининг севимли илмий-фантастик фильм ва сериаллари рўйхати билан таништирди. Бу рўйхатни Wired журнали чоп этди.

Ушбу рўйхатдан режиссёр Стэнли Кубрикнинг "2001 йил: Коинот одиссеяси" (1968), Ридли Скоттнинг "Тиғ устида чопувчи "  (1982), Стивен Спилбергнинг "Учинчи даражали яқин алоқалар" (1977), Жорж Лукаснинг "Юлдузлар жанглари. IV эпизод: Янги умид" (1977) ҳамда нисбатан яқинда чиққан Вачовскининг "Матрица" (1999) ва Ридли Скоттнинг "Марслик" (2015) фильмлари ўрин олган.

Бундан ташқари, Обама "Стартрек" ("Юлдузли йўл", 1966-1969) сериали ва "Коинот: шахсий саёҳат" (1980) ҳужжатли сериалини қайд қилиб ўтди.

Ушбу рўйхатдан режиссёр Ридли Скоттнинг иккита фильми жой олди. Обама унинг "Тиғ устида чопувчи" фильмига изоҳ бериб, "Бу фильм бир савол қўяди: инсон бўлиш учун нима талаб қилинади?", деб айтди. Обаманинг фикрича, "Марслик" фильми одамларнинг жиддий муаммоларни ҳал қилишга қобилиятини кўрсатади.   

 

Кун янгиликлари
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 35977 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 42648 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 5636 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 17344 Ўзбекистон
Ўзбекистонда янги вазирлик ташкил этилади
«Кириллга қайтмаймиз». Лотин-кирилл баҳсида яна бир жавоб юриши
Халқ таълими вазири: Узоқ йиллар давомида мактабгача таълим тизими анча четдан қолиб кетган эди 
Кун кундалиги. Сайт Telegram’да янги каналини очди
Қизил сайёрада сирли сув омбори топилди
12:22 5469 Жаҳон
Фотомақола: Андижон шаҳрида гуллар байрами
12:10 1898 Жамият
Кўпроқ янгиликлар