АҚШ президенти Барак Обамага 14 октябрда ташқи сиёсат бўйича маслаҳатчилар билан йиғилишда Суриядаги ҳарбий объектларга зарба бериш таклиф этилади. Бу ҳақда юқори лавозимдаги манбаларга иқтибос келтирган ҳолда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда.  

Агентлик маълумотларига кўра, бир қатор америкалик амалдорлар Вашингтон Сурия борасида кескинроқ ҳаракатлар қабул қилиши керак, деб ҳисобламоқдалар. Бу ўртамиёна мухолифат, араб, турк ва курд иттифоқдошларига ИШИДга қарши курашда зарур бўлган таъсирни сақлаб қолиш учун керак. Хусусан, Суриянинг ҳарбий базалари, ўқ-дори омборлари ва радиолокацион станцияларига зарба бериш таклиф қилинмоқда.

Обамага бунинг муқобили сифатида Суриядаги мухолиф кучларга замонавийроқ қурол етказиб бериш ҳам таклиф қилиниши мумкин. Бироқ кўчувчи зенит-ракета мажмуалари етказиб берилиши даргумон, чунки Вашингтон улар ғарб давлатлари йўловчи самолётларига қарши қўлланиши мумкинлигидан қўрқмоқда.