Шимолий Осетия маркази Беслан шаҳрида рўй берган мудҳиш йўл транспорт ҳодисаси оқибатида қурбон бўлганлар Арманистон фуқароларидир. Бу ҳақда ТАСС агентлиги Соғлиқни сақлаш вазирлигига асосланиб хабар берди.

Айни вақтда шифохонада 5 нафар ўсмир ва 4 нафар бола қолмоқда. Шунингдек, 27 киши Бесландаги вақтинчалик бошпаналарга жойлаштирилган.

Жабрланувчилар тез тиббий ёрдам кўрсатилганидан кейин Арманистонга юборилади. Шимолий Осетия ФВВ бўлими бошлиғи Александр Хоружегонинг маълум қилишича, барча истовчиларга Ереванга етиб олиш учун транспорт воситалари берилади.

Ўз навбатида Арманистон президенти Серж Саргсян ҳукуматга ва Россиядаги элчихонага жабрланган арманистонликларга ёрдам кўрсатиш бўйича топшириқ берган.

Президент қурбонларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдириб, жароҳатланганларга соғлиқ тилаган.

14 октябрь куни тонгида Москва-Ереван йўналишидаги Mercedes автобуси Шимолий Одессада Scania автопоезди билан тўқнашган. Автобусда жами 52 киши эди, 5 киши ҳалок бўлган, 25 киши жароҳатланган. Шифохонага 20 киши ётқизилган.

Авария автобус ҳайдовчиси айби билан содир бўлгани айтилган. У рулда ухлаб қолган.

Шимолий Осетия-Алания республикаси бўйича ФВВ бўлими ЙТҲ бўйича маълумотлар учун линия очилган.